Фуқаро мурожаати жойида ўрганилиб, қаноатлантирилди

Фуқаро мурожаати жойида ўрганилиб, қаноатлантирилди

Бугун Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов ҳамда тегишли масъуллар иштирокида Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Қосимовнинг мурожаати жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу оила аъзоларидан 3 нафарини ногиронлиги бўлсада, ўзлари меҳнат қилиб, хусусан, Ҳусайн бобо пойабзал таъмирлаш билан шуғулланишини, турмуш ўртоғи ва қизи ҳам чучвара букиб, ярим тайёр маҳсулотларини дўконларга етказиш ва аёллар кийимларига безаклар тайёрлаш каби қўл меҳнати билан шуғулланиб, ҳаётдан рози бўлиб яшаётганликларини билдиришди. Шунингдек, фуқаро Ҳ.Қосимов фақат бир масалада яъни, пойабзал таъмирлаш устахонасини янгидан қуришда ёрдам кераклигини айтди.
Ушбу мурожаат қаноатлантирилиб, янги устахона қуриш учун ҳокимлик томонидан пул маблағи, моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM