МАҲАЛЛАЛАРДА ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛАЛАРДА ТУМАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиб, рози қилиш йўлида Оқдарё туман сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар доимий ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, бугун 2-сектор раҳбари туман прокурори А.Вахабов томонидан Амир Темур маҳалласида, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи А.Валиев томонидан Суғончи маҳалласида, 4-сектор раҳбари туман Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Илёсов томонидан Истиқлол маҳалласида сайёр қабуллар ўтказилди. 
Қабул давомида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, тушунтиришлар берилди, муддат талаб этилиувчи мурожаатлар эса ижросини таъминлаш учун тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилди. 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM