Туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви

Туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви

Жорий йилнинг 24 январь куни  Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши фаоллар залида чет давлатдан қайтиб келган туманимиз ёшлари билан  туман ҳокимининг “Очиқ мулоқот”и бўлиб ўтди. Мулоқотда чет давлатдан қайтган ва ўзини ватанида ишлаш истагида бўлган ёшларнинг муаммолари, фикр мулоҳазалари тингланди,  ечимини излаётган таклиф ва муаммолари  “Йўл харитаси” дастурига киритилди. Мавжуд муаммолар ни бартараф этиш тегишли масъуллар зиммасига юклатилди.  Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлими раҳбари  У.Мажидов  томонидан  ишсиз ёшлар учун тумандаги бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди, чет давлатдан қайтган ёшларнинг  туман ҳокими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси  билан “Очиқ мулоқот”и  кўп масалаларнинг ечимига жавоб топишга хизмат қилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM