Хотин қизлар қўмитаси томонидан семинар ташкил этилди.

2019  йил 2 февраль куни  Самарқанд вилояти  Оқдарё тумани  Хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони қабул қилинган куннинг бир йиллиги муносабати билан  ташкил этилган  амалий семинар  тўғрисида

МАЪЛУМОТ

2019  йил 2 февраль куни  Самарқанд вилояти  Оқдарё туманида  2019 йил 2 февраль куни  Самарқанд вилояти  Оқдарё тумани  Хотин-қизлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони қабул қилинган куннинг бир йиллиги муносабати билан вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” бандларини  ижросини  таъминланиши аҳволи бўйича амалий семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон  Республика Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари М.А.Нурматова ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.З.Алимовалар иштирок этдилар. “Йўл харитаси”нинг  1 бўлими 8 бандида кўрсатилган  маҳалла фуқаролар йиғини  хотин-қизлар билан ишлаш  ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича  мутахассисларнинг иш фаолиятини намунали йўлга қўйиш юзасидан  “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини  хотин-қизлар билан ишлаш  ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича  мутахассис М.Эшмуродованинг иш  фаолияти бўйича кўргазмалар  намойиши  бўлиб ўтди.

“Йўл харитаси”нинг 3 бўлим 19 бандининг ижроси таъминланганлигини ўрганиш мақсадида семинар иштирокчилари “Пичоқчи” маҳалласида фаолият кўрсатаётган тадбиркор Т.Абдужалиловнинг хонадонида хотин-қизларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш бўйича ўтказилган амалий семинарда қатнашдилар,  (шу маҳалланинг 98% хотин-қизларининг бандлиги таъминланган)  Семинар иштирокчилари  “Оқдарё Ипаги” масъулияти МЧЖ да бўлиб, янги иш ўринларига 40 нафар бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар ишга қабул қилинганлик ҳолатини ўрганишди.

 Тадбир туман ҳокимлиги фаоллар залида давом этди, бунда  тумандаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари ҳамда тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли 55 та умумтаълим мактаблари Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этдилар. Тадбирда    “Йўл харитаси”нинг 1 бўлим 7 бандининг ижроси юзасидан маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий  қадриятларни мустаҳкамлaш бўйича мутахассисларга оргтехника воситаларини тарқатилди.

“Йўл харитаси”нинг 3 бўлим 17 бандининг ижроси таъминланганлигини ўрганиш мақсадида семинар иштирокчилари Янгиқурғон ОАЖга касаначи сифатида рўйхатдан ўтган “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи  Ф.Убайдуллаевага тикув машинаси берилди.  Тадбир якунида хотин-қизларга етакчилик қилишда ўз маънавияти, ташаббускорлиги ва маданияти билан барчага ибрат мактаби бўлиб келаётган фаол мутахассисларга ва бошланғич ташкилот раҳбарларига  ташаккурномалар берилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM