Чехия Республикасининг технологиялар, импорт ва экспортга ихтисослашган “Mosaic CZ» фирмаси раҳбари Карел Хануш ва фирманинг Ўзбекистон давлати бўйича вакили Азиз Турахонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Чехия Республикасининг технологиялар, импорт ва экспортга ихтисослашган “Mosaic CZ» фирмаси раҳбари Карел Хануш ва фирманинг Ўзбекистон давлати бўйича вакили Азиз Турахонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

2019 йил 9 феврал куни Оқдарё тумани ҳокими Ф.Н. Абилов  Чехия Республикасининг технологиялар, импорт ва экспортга ихтисослашган “Mosaic CZ» фирмаси раҳбари Карел Хануш ва фирманинг Ўзбекистон давлати бўйича вакили Азиз Турахонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мобайнида “Mosaic CZ»  фирмаси раҳбари Карел Хануш Оқдарё туманида Чехия аънанавий рецептлари асосида пастеризация қилинмайдиган ва филтрланмайдиган пиво ишлаб чиқариш истаги борлигини, шуниндек ишлаб чиқарилишида мавжуд бўлган технологиялар, шу жумладан турли хил манбаълардан олинадиган сувларни тозалаб ижтимоий соха (шифохона, мактаб, боғча)ларни сув билан таъминлайдиган филтрлар, ахоли хонадонларини энергия тежамкор қуёш панеллари асосида иситиш технологиялари муҳокама қилинди.

Оқдарё тумани ҳокими Ф.Н. Абилов ўз навбатида “Mosaic CZ» фирмаси раҳбари Карел Ханушга аҳоли турмуш даражасини ошириш ва яхшилаш билан боғлиқ бўлган технологияларга бўлган талаб туман миқёсида мавжудлиги ҳамда келгусида бу йўналишларда бевосита ҳамкорликни амалга ошириш ҳар иккала томон учун мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Шунингдек, келгусида сув филтрларини туман ҳудудида ишлатилиши ҳамда сув филтрларини мослаштириш мақсадида туманнинг турли хил худудларидан сув намуналари лабаратория текширувларидан ўтказиш учун олиб кетилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM