Янги туғилган эгизакларимиз соғлом вояга етмоқда
Оқдарё тумани Ойтамғали маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ойтамғали қишлоғида 2018 йил 19 ноябръ куни туғилган 3 та эгизак қизалоқни дунёга келтирган Нурқобилова Нодира хонадонига Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ю.Ўроқова, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Б.Исахонов, “Зарафшон” газетаси мухбири А.Пўлатов, вилоят болалар уйи бош врачи М.Соҳибовалар бориб ҳолидан хабар олинди. Туғилган гўдаклар ҳозирги кунда 3 ойлик бўлиб, соғлом вояга етмоқда. Фотима, Зухро, Захролар ва уларнинг онаси тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди. Туман ҳокими томонидан совға-саломлар топширилди