Оқдарё тумани "Ўзбекистон" МФЙ да истиқомат қилувчи иқтидорли қиз Қаноатова Мадина Рафиқ қизи "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 март куни иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолаган.
     Шу муносабат билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ўтказилган байрам тантаналарида мукофот эгаларига совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.
     Қарорга мувофиқ Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Қаноатова Мадина Рафиқ қизи ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM