“Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди.

Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди.

Вилояти миқёсида 23-26 март кунлари  “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди.  Ўқувчи-қизларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, шунингдек, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш, умумтаълим мактабларидаги “Қизларжон” клублари фаолиятини такомиллаштириш каби мақсадларни кўзлаган саммитда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 14-18 ёшдаги 140 нафар ўқувчи-қиз иштирок этди.

     Саммитда “Қизларжон” клуби координаторлари, халқаро ва Республика фан олимпиадалари ғолиблари, ҳунармандлик, АКТ соҳаси билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар, инновацион ғоялар муаллифлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ёшлар иттифоқи сардорлари ҳамда профилактик ҳисобдаги тарбияси яхшиланаётган қизлар иштирок этмоқда. Улар тўрт кун давомида гуруҳларга бўлинган ҳолда психологик тренинглар, маҳорат дарслари, ҳунарманд ўқувчи-қизлар маҳсулотлари савдо-ярмаркасида қатнашади. “Дублёр” лойиҳаси доирасида қизлар туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида бир кунлик амалиёт ўташи режалаштирилган эди.

  25 март куни Саммит иштирокчиларидан бир гуруҳи –Хоразм вилояти Янгибозор туманидан Юсупбаева Чарос, Хоразм вилояти Урганч шаҳридан Матризаева Бону,  Андижон вилояти Андижон шаҳридан  Ғофуржонова Зилола, Ким Моҳидиллар Оқдарё туманига ташриф буюрдилар. Улар туман билан танишув жараёнини “Маҳдуми Аъзам” зиёратгоҳидан бошладилар. Зиёратгоҳдан чиққач Саммит иштирокчилари туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитасининг кунлик иш фаолияти билан танишдилар, кун тартиби бўйича улар   45-ихтисослаштирилган  умумтаълим  мактабига боришдилар ва  “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Қаноатова Мадина Рафиқ қизи таҳсил олаётган мактаб фаолияти билан танишдилар, мактабдаги “Қизларжон” клубининг иқтидорли қизлари билан  тажриба алмашдилар.

Саммит иштирокчилари “Ўзбекистон”  маҳалласи  хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассиси М.Эшмуратованинг иш  фаолиятини ўргандилар,  маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёш оила қурувчи” лар учун олиб борилаётган  ўқув-машғулотида иштирок этдилар.

Шундан сўнг қизлар  “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини Болта қишлоғида яшовчи оила   “Ибратли оила” кўрик танлови туман босқичи ғолиби Равшанова Зеби опа хонадонига ташриф буюрдилар.  Саммит иштирокчиларига  дастур доирасида эсдалик совғаларини топширилди ва улар бир олам таасуротлар оғушида Самарқанд шаҳрига қайтдилар. 

Саммит ўз фаолиятини Самарқанд  шаҳар “Ёшлар маркази”да давом эттирди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, вазирлик ва идоралардан масъул вакиллар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторларнинг иштирок этдилар. Саммитда Оқдарёлик “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Қаноатова Мадина Рафиқ қизи ўзининг чиройли рақслари билан йиғилганларни хушнуд этди.  Саммит иштирокчилари ўзларининг келажакда Ўзбекистон Республикаси Қўмитаси ишларини давом эттирувчилари эканлигини ҳис этдилар.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM