Туман ҳокимлиги ташаббуси билан кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳ тўйи ва суннат тўйлари ўтказилди

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳ тўйи ва суннат тўйлари ўтказилди

2019 йил 24 апрель куни Оқдарё тумани ҳокими Ф.Н.Абилов ташаббуси билан Лойиш шаҳарчасидаги “Бек” базмгоҳида туманимиздаги уч нафар келин куёвларнинг никоҳ ва йигирма етти нафар жажжи болажонларнинг хатна тўйлари бўлиб ўтди. Тўйни туман ҳокими Абилов Феруз Неъматуллаевич очиб берди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Алимова Гавҳар Зойировна иштирок этиб янги оила остонасига қадам қўяётган келин-куёвларга яъни, “Бозоржой” маҳалласидан Саидов Жамолиддин, Қиличева Ирода, “Галаравот” маҳалласидан Турдиқулов Отабек, Шарипова Шарофат ва Мардиев Абдулло, Ўроқова Мунисаларга никоҳ гувоҳномаларини топшириб, уларга оилавий бахт тиладилар. Ёш келин куёвларга туман ҳокими томонидан туёна сифатида телевизор, уй ва ошхона жиҳозлари, маиший техника буюмлари совға қилинди, уларнинг номига омонат дафтарчаси очилиб, ҳисобларига маблағ туширилди. Шундан сўнг туман ҳокими ва ҳомий ташкилотлар томонидан хатна тўйи бўлаётган жажжи болажонларга тўй чопончалари кийдирилди ҳамда совға-саломлар улашилди. Таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тўй иштирокчиларининг қалбига завқ-шавқ бағишлади. Тўйда иштирок этганлар юзида замонага шукроналик ҳисси барқ урди. Тўй болаларнинг ота-оналари ушбу тадбирни ташкиллаштирган туман раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM