"Оқдарё Агро-пилла" масъулияти чекланган жамияти янги 2019 йилги мавсум учун пилла қабул қилишни бошлади

"Оқдарё Агро-пилла" масъулияти чекланган жамияти янги 2019 йилги мавсум учун пилла қабул қилишни бошлади

2019 йил 21 май кунидан бошлаб "Оқдарё Агро-пилла" масъулияти чекланган жамияти янги 2019 йилги мавсум учун пилла қабул қилишни бошлади. Янги мавсумда етиштирилган пиллани қабул қилишнинг илк куни, дастлабки жараёнида туман ҳокими Ф.Абилов, туманнинг сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот мутассадилари иштирок этишди. Туманнинг янги мавсумда пилла қабул қилиш режаси 250 тонна 100 кг бўлиб ушбу режани ошиғи билан бажариш мақсад қилинмоқда. Туман ҳокимининг ташаббуси билан янги мавсумга пилла қабул қилишнинг бошлаш жараёни олдидан тумандаги нуроний отахонлар, хожи оталар ҳамда соҳадаги кўп йиллик тажрибага эга меҳнат фахрийлари таклиф қилиниб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда дуолари олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM