Болалар мусика ва саньат мактабида, мактабнинг йиллик хисобот концерти бўлиб ўтди

Болалар мусиқа ва саньат мактабида, мактабнинг йиллик ҳисобот концерти бўлиб ўтди

Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган 7-сон Болалар мусика ва саньат мактабида жорий йилнинг 27 май куни мактабнинг йиллик хисобот концерти бўлиб ўтди.Тадбирда туманнинг зиёли вакиллари, вилоят маданият бошқармаси вакиллари, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари иштирок этишди.

Дастлаб тадбирни мактаб директори Шахноза Рахмонова очиб берди. Хусусан, мактабда 2018-2019 ўқув йилида барча йўналишлардан иктидорли, истеьдодли ўқувчилар сезиларли даражада ютуқларни қўлга киритишганини айтиб ўтди. Жумладан, доира синфи ўқувчиси Абдуллаев Абдулазиз Туркия давлатида бўлиб ўтган Халқаро мусиқа фестивалида 1-даражали диплом, Республикада бўлиб ўтган доирачилар кўрик танловида 3-даражали диплом, "Истеьдод-2" Халқаро кўрик танловида мақом йўналишида Эрмухаммедова Озодахон 3-даражали диплом, Ансамбллар кўрик танловида "Макомчбилар ансамбли" вилоятда 2-даражали дипломлар билан такдирланган. Бу эса бизнинг санъат мактабимиз учун катта ютуқ деб алоҳида такидлади. Янги ўкув йилида яна истеьдодли ўқувчилардан кўпчилиги Халкаро танловларга иштирок этишлари кераклиги айтиб ўтилди

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM