Коррупцияга қарши бирга курашамиз.

Коррупцияга қарши бирга курашамиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Самарқанд вилоят идоралараро комиссиясининг иш режаси ижроси юзасидан йиғилиш ташкил этилди.

   Йиғилишда ДСИ шахсий таркиби билан бирга туман прокурор ўринбосари, туман ИИБ ўринбосари, туман маъмурий суди ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Туман прокурори ўринбосари Ш.Нуриддинов сўзга чиқиб, «Коррупция» сўзининг ўзагини «каррозия» сўзи ташкил этишлигини, каррозия бу емирилиш бўлиб, буюм жисмни емиришлигини, коррупция эса жамиятни ичидан емиришини билдириб, коррупция даражаси паст бўлган давлатларда ривожланиш юқори эканлигини ва аксинча коррупция даражаси юқори бўлган давлатларда ривожланиш орқада бораётганлиги юзасидан тўхталиб, бу борада мисоллар келтирди.

Туман Маъмурий суд раиси А.Суяров сўзга чиқиб, Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида доимий равишда тадбирлар ўтказилиб борилаётган бўлишига қарамасдан порахўрлик, таъмагирлик ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар ҳамон содир этилиб келинаётганлигини билдириб, Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўртасида ҳам содир этилган порахўрлик ҳолатларига тўхталди ҳамда мисоллар келтириб бунинг салбий оқибатларидан барчани боҳабар этди.

Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ўз хавфсизлиги бўлими Давлат солиқ бош инспектори Ш.Санаев сўзга чиқиб, пора таклиф этилганда ёки пора талаб этилганда хабардор этган шахсга нисбатан рағбатлантирувчи чоралар кўрилиши, пора олган ҳам пора берган ҳам, пора олиш-беришда воситачилик қилган, иштирок этган барча шахслар бир хил жазога тортилиши, жазонинг муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантириб ўтди.

ДСИ бошлиғи Ғ.Ҳамраев сўзни давом эттириб, маърузачиларга миннатдорчилик билдириб, ҳар бир мавзудан Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари муносиб хулоса чиқарганини таъкидлади.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM