5 та муҳим ташаббуснинг ижросини амалга оширишда аҳолини айниқса, уюшмаган ёшларни кенг жалб қилиш лозим.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Оқдарё туманида 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва шу борада қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тавсиялар бериш мақсадида, Самарқанд вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Қобилов ташриф буюрди.
Оқдарё тумани “Авазали” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишар экан, 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини амалга оширишда аҳолини айниқса уюшмаган ёшларни кенг жалб қилиш бўйича ўзининг тавсияларини айтиб ўтди.