Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Абилов “Янгиравот-2” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Абилов “Янгиравот-2” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди

 

Жорий йилнинг 26 июнъ куни Оқдарё туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Н.Абилов “Янгиравот-2” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказди. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари йиғилишни очиқ деб эълон қилди ва биринчи бўлиб сўзга чиқиб, Ўзьекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарори мазмун моҳиятини маҳалла аҳолисига етказиш ҳамда бу борада тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижросини тўлақонли таъминлаш, моддий ёрдам олаётган ва бундай ёрдам белгиланмаган оилаларни аниқ рўйхатини шакиллантириш ва шу рўйхат асосида манзилли ёрдам кўрсатиш, ишчи гурух томонидан ўрганилган хонадонлар ва уларнинг моддий маънавий муҳит хусусида ўтказилган сўровнома асосида электрон база юритиш, бу жараёнда аҳолини асоссиз ва борилмаган хонадонлар билан ишлаш тартибини жорий этиш, маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирга мухтож жойларини тош тўкиб таъмирлаш.масалаларида турли вазифа ва топшириқлар белгилаб берди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Н.Абилов фуқаролар томонидан қандай муаммолар борлиги, уларни ечимини топиш борасида тўғридан-тўғри савол жавоб масаласига ўтишни таклиф қилди, сайёр қабулда “Янгиравод-2” МФЙ райиси, Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи, туман хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар корхонаси раҳбари, . туман халқ таълим бўлими бошлиғи, Мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқа туман ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ва 36 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Келиб тушган мурожаатлар юзасидан вазифа ва топшириқлар берилди.

 

1. Туман МИБ бошлиғи С.Рахмоновга Янгиравод-2 МФЙ Уклан қишлоғида яшовчи фуқаро Зиёева Садорат эри алимет тўламаётганлиги сабабли амалий ёрдам бериш масаласида қилган  мурожатида қонун доирасида ўрганиб чиқиб   қонунчиликда белгиланган фуқорога ёзма равишда маьлум қилиш топширилди

2. Туман хокимининг ўринбосари, хотин қизлар қумитаси раиси Ю.Ўроковага  Янгиравод-2 МФЙ Уклан қишлоғида яшовчи фуқаро Зиёева Садоратни уйини тамирлашда амалий ёрдам бериш масаласида ва Янгиравод-2 МФЙ Қўшқурғон қишлоғида яшовчи фуқаро Хужматова Дилафруз уй-жой масаласида мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқилсин, ушбу мурожаат бўйича амалдаги қонун доирасида ўрганиб фуқаронинг мурожаатини   ижросини таъминлаш топширилди.

3. Оқдарё электр тармоқлари корхонаси бош мутахасиси А.Тошевга Янгиравод-2 МФЙ Қоратери қишлоғида яшовчи фуқаро Мамирова Дилафруз уй-жойи устидан олиб ўтилган юқори кучланишдаги  ток  аваринни холатдаа эканлиги   ва шу қишлоқ фуқароси Юлдошов Феруз қишлоғига қўшимча трансфарматор масалаларида келиб тушган мурожаатларини жойига бориб ўрганиб, белгиланган қонун ва низом талаблари асосида ижроси таъминлаш юклатилди.

4. Туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат унитар корхонаси в.в.б. Э.Жураевга Янгиравод-2 МФЙ Қоратери қишлоғида яшовчи фуқаро Қодирова Наргиза уйини кадастр қилиш масаласида қилган мурожаатини қонуний ҳал этиш ва  фуқорога ёзма равишда жавоб бериш топширилди.

5. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Жалоловга Янгиравод-2 МФЙ Уклан қишлоғида яшовчи фуқаро Вафинова Наргиза уйини тамирлашда амалий ёрдам бериш масаласида қилган мурожаатини қонун доирасида ўрганиб чиқиб  амалдаги қонунчиликда белгиланган холлда  фуқорога ёзма равишда маьлум қилиш топширилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM