"МОҲИНУР ДИЛНУР" мактабгача таълим ташкилоти байрамга муносиб туҳфа бўлди

"МОҲИНУР ДИЛНУР" мактабгача таълим ташкилоти байрамга муносиб туҳфа бўлди

        Оқдарё тумани Чорбоғ-2 маҳалла фуқаролар йиғини Келачи қишлоғида тадбиркор  Шарипова Фароғат  томонидан 100 ўринли "МОҲИНУР ДИЛНУР" номли Давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган нодавлат, мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади. Куни кеча ушбу таълим масканининг очилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда болажонлар, ота-оналар ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
        Маҳалла аҳолисини қувончи чексиз, сабаби маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йук бўлиб, ота-оналар фарзандларини қўшни маҳалладаги болалар боғчасига олиб боришар эди.Замонавий лойиҳа асосида қурилган, ўсиб келаётган ёш авлодни сифатли таълим-тарбия олиши учун барча қулайликларга эга бўлган бу мактабгача таълим ташкилоти Мустақиллик байрами арафасида маҳалла болаларига хакийкий байрам совгаси бу́лди. Шунингдек, 25 нафар хотин-кизлар доимий иш ўрнига эга бўлди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM