Жажжи болажонларнинг "Гимнастрада" спорт фестивали ўтказилди

           Жажжи болажонларнинг "Гимнастрада" спорт фестивали ўтказилди

          Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси,  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси томонидан мактабгача таълим вазирлиги муассасалари, тарбияланувчилари ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича 2019 йил 19 сентябрдаги тасдиқланган Низомга асосан  ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан 2019 йил 10 октябрь куни Оқдарё туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  мактабгача таълим бўлими ва туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди.

           Фестивал кўтаринки руҳда ва томошабинларнинг олқишлари остида юқори савияда ўтказилди. Ушбу спорт фестивали болажонларни спортга бўлган қизиқишини янада оширди десак муболаға бўлмайди.  Фестивалда иштирок этган тарбияланувчилар ҳамда тарбиячилар дипломлар ҳамда  эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

          Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM