“Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

                 

       2019 йил 22 октябрь куни туманимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги тарғибот ишларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, фуқаролар йиғинларида коррупция ҳолатлари юз беришининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқариш органлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича “Энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

       Ушбу кўрик-танловда туманимизнииг 9 та маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ўртасида  3 та шарт бўйича белгиланган меъзонлар асосида ўтказилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

       Танлов иштирокчилари тўплаган баллари якуний хулосасига кўра Даҳбед маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нодирбек Ўроқов энг юқори балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади ва кўрик-танловнинг II босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

       Тадбир якунида танловда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари фаол иштироки учун Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM