Ишчи гуруҳ  турмуш шароити оғир оилаларни ўрганмоқда 

         Ишчи гуруҳ  турмуш шароити оғир оилаларни ўрганмоқда 

          Оқдарё туман ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар,  ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг мурожаатлари юзасидан уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 2019 йил 4 ноябр куни Ишчи гуруҳ Кумушкент маҳалласи Кумушкент қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Низомова ҳамда Янгиравот-2 маҳалласи Қўшқўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Хужматоваларнинг  “Уй-жой масаласида” қилган  мурожаати бўйича уларнинг оилавий шароитлари  ўрганилди. 
   Ўрганиш натижасида уларга “Даҳбед” маҳалласидаги Самарқанд Агроиқтисодиёт коллежининг фойдаланилмай турган ётоқхонаси қайта таъмирланиб, “Ижтимоий уй” сифатида берилаётганлиги, бу уйлардан олувчи талабгорлар рўйхатига унинг фамилияси ҳам киритилганлиги ва  бу уйларнинг таъмирлаш ишлари тугатилиб, тўлиқ тайёр бўлса, ишчи гуруҳ ҳайъатининг якуний хулосасига кўра берилиши айтилди.

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM