Янгиликлар

7 декабрда туманнинг янги тугрукхонаси очилиши булиб утди.

Отабек Тошмуродов ва унинг умр йўлдоши Нодира Нурқобилова уч эгизак қизларнинг ота-онаси бўлишди. 19 ноябр куни дунёга келган эгизак қизалоқлар ҳозирда мунтазам шифокорлар назоратида бўлиб,  соғ-саломат парваришланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги арафасида

48 хонадонли учта кўп вақатли уй фойдаланишга топширилди. Бу хонадонлар тумандаги уй-жойга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахсларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилди.   14 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга берилган уйларнинг бошланғич тўлови (12 миллион сўм) давлат томонидан тўланди.   Янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Уй эгаларига туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Оқдарё тумани хокими бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 25 ноябр-1 декабр кунлари

Жанубий Кореянинг "СAM GREEN AGRO HOUSE",  Сo., ltd,  "RICO GROPP" invеstments agency,  "METABUSCO"  corporation томонидан юборилган таклифга асосан хизмат сафарида булишди. Сафар мобайнида утказилган бизнес форум, брифинг ва учрашувлар давомида "келишув битими" имзоланди хамда битимга асосан Оқдарё туманида замонавий иссиқхона ташкил этиш мақсадида 2.3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ва энергия тежамкор қуёш батерея панелларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

2016 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас меросси фатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган, миллати,  тили ва динидан қатъий назар,  барча ватандошларимиз орзиқ ибкутадиган, томмаънодаги умум халқ байрамига айланибқолди.

Ангрен-Поп темир йўл линиясида илк поезд 15 апрель куни Тошкентдан водийга йўл олади

Тожикистонни айланиб ўтувчи Ангрен-Поп темирйўл тармоғи қурилиши ўз ниҳоясига етди. Йўлнинг қурилиш ишлари икки йилдан ортиқроқ вақт давомида олиб борилди.

123,1 км узунликдаги Ангрен-Поп темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 19,1 километрлик туннели хитойлик мутахассислар томонидан қурилган ва жиҳозланган. Бу йўл Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг марказий қисми билан ишончли тарзда боғлашга имкон яратади.

2015-2021 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM