Оқдарёлик отахонлар анжирзорда

Image_tadbir: 

                                 Оқдарёлик отахонлар анжирзорда

         Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризмни, хусусан, ички туризмни  ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу ташаббус халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

         “Нуроний” жамғармаси Оқдарё туман бўлими ташкилотчилигида 2019 йил 18 сентябр куни бир гуруҳ нуроний отахонлар Самарқанд шаҳрига зиёрат ва саёҳатга боришиб, дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди. Сўнгра Самарқанд вилоят ҳокими ташаббуси билан қайта тикланаётган экотуристик боғлардан Боғибаланд анжирзорларида сайр қилишиб, боғнинг хуштам меваларидан баҳраманд бўлишди. 

                                                                                       Т.Ашуров,  “Нуроний” жамғармаси Оқдарё туман бўлими раиси     

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM