Болажонлар учун унутилмас кун бўлди

Image_tadbir: 

Болажонлар учун унутилмас кун бўлди

Бугун "1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Оқдарё туман истирохат боғида байрам тадбирлари кенг нишонланди. Эрта тонгдан бошланган байрам тантаналарида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари иштирок этишиб, туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда муассасалардаги тарбияланувчилар томонидан саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар тўпланганларга завқ-шавқ бағишлади. 
Болажонлар байрамини туман ҳокими Н.Сулаймонов, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари  ҳам қувонч билан кузатишди. Бир сўз билан айтганда болажонлар байрами уюшқоқлик билан ўтказилганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Шунингдек, истироҳат боғида очилган турли аттракционлар болажонлар учун чинакам байрам совғаси бўлди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM