10-МТТ мудирасининг ҳисоботи тингланди

10-МТТ мудирасининг ҳисоботи тингланди

Бугун 1-сектор ҳудудидаги 10-сонли мактабгача таълим  ташкилотида 1-сектор раҳбари туман ҳокими Н.Сулаймонов, ҳоким ўринбосари С.Луқмонов  ва мактабгача  таълим  бўлими  мудири Б.Асроровалар  ота-оналар  ва маҳалла фуқаролари билан учрашдилар.  Мактабгача таълим ташкилотида болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида  соғлом рақобатни кучайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашда виждонан ёндашиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мактабгача таълим ташкилоти  директори В.Худойбердиеванинг  ҳисоботи тингланди, ота-оналар  томонидан берилган саволларга  тўлиқ жавоб берилди.       
         Сектор  раҳбари  томонидан  юзага келган муаммолар,  уларни  ҳал этиш чоралари  юзасидан ташкилот раҳбарларига  вазифалар тақсимлаб  берилди ҳамда   келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM