Бош прокурор ўринбосари Янгиравот-2 маҳалласи Уклан қишлоғида бўлди

Бош прокурор ўринбосари Янгиравот-2 маҳалласи Уклан қишлоғида бўлди

Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда бир гуруҳ мутасаддилар ҳамроҳлигида Оқдарё туманининг Янгиравот-2 маҳалласидаги Уклан қишлоғида бўлиб “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини самарали ташкил этилганлиги, ажратилаётган пул маблағларини манзилли таъминланганлиги ҳамда олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди.

Тадбирда белгиланган режа асосида ишларнинг ташкил қилинганлиги ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан мутасаддилар томонидан маълумотлар берилди ҳамда қатор лойиҳалар билан таништирилди.

Ўрганиш давомида дастурга киритилган қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолар ўрганилиб, уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM