“COVID-19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ХУСУСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

“COVID-19”ГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ХУСУСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман ҳокими Н.Сулаймонов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида “COVID-19”га қарши эмлаш ишларини олиб борилиши хусусида йиғилиш бўлиб ўтди. 
Йиғилишда бугунги кунда тумандаги эпидемиологик вазият, “COVID-19” профилактикаси бўйича бирламчи чоралар, “COVID-19”га қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, туман раҳбари касалликдан ҳимояланишда бирдан-бир чора “COVID-19”га қарши эмланиш, вакцина олиш зарурлигини таъкидлаб, маҳаллаларда аҳоли ўртасида “COVID-19”га қарши эмлашни тарғиб қилиш, ҳудудларда фуқаролар эмланишлари учун шароитларни янада яхшилаш борасида топшириқлар берди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM