Ҳоким “COVID-19”га қарши вакцина олиш бўйича тарғибот олиб бормоқда

Ҳоким “COVID-19”га қарши вакцина олиш бўйича тарғибот олиб бормоқда

Бозорлар энг гавжум масканлардан ҳисобланади. Сотувчи ва харидорлар мулоқот қиладиган ҳудудда ҳар қачонгидан эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. 
Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов томонидан туман маркази Лойиш шаҳарчасидаги деҳқон бозори ҳамда буюм бозорида аҳоли ва сотувчилар ўртасида “COVID-19”га қарши вакцина олиш бўйича тарғибиот ишлари олиб борилди. Туман раҳбари тарғибот давомида аҳолини касалликдан ҳимоялаш учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш зарурлигини ва эмланиш учун туманимизда барча шароитлар йўлга қўйилганлигини таъкидлади.
Aзиз тумандошлар, “COVID-19”га қарши вакцина олинг ва ўз саломатлигингизни асранг.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM