“Ижодкор тарбиячи “ кўрик-танлови бўлиб ўтди

“Ижодкор тарбиячи “ кўрик-танлови бўлиб ўтди

Бугунги кун тарбиячиси ижодкор, талабчан, ўз ишининг устаси  бўлиши  муҳим  аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларид  таълим сифатини ошириш бўйича  бир қанча  ишлар амалга оширилмоқда.  Бугун тумандаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўртасида  “Ижодкор тарбиячи “ кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Танловда  тарбиячилар томонидан  ўзлари  ясаган  ижод  намуналари, қўл  меҳнатлари кўргазмалари  амалий машғулотлар асосида кўрсатиб берилди. Туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва тарбиячиларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди  ва  тарбиячилар томонидан  қўл меҳнати асосида яратилган ўйинчоқлар ва турли буюмларнинг мазмун-моҳияти, машғулотлар жараёнида  қўлланиши, улардан фойдаланиш тартиби юзасидан тарбиячилар билан савол-жавоблар ўтказди. Энг  ижодкор  тарбиячилар  рағбатлантирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM