Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасига муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини туман аҳли билан бирга меҳнат жамоалари ҳам кузатиб боришди. 
-Президентимиз томонидан Мурожаатномада илгари сурилган таклиф ва ташаббуслари, учунчи уйғониш даврида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид айтиб ўтган ҳар битта сўзларини катта қизиқиш билан тингладим, - дейди туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликова. 
- Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида этибор қаратилиши, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қизлар учун тақдим этилган имтиёзлар, бундан ташқари, иш ўринларини яратиш, аҳолини ишсизликдан ҳимоялаш борасида олдимизда турган кенг-кўламли вазифаларни сидқидилдан бажаришга ундайди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM