#душанба_тадбиркорлар_қабули_куни

 Душанба тадбиркорлар қабули куни

Хабарингиз бор, ҳафтанинг душанба куни Оқдарё туман ҳокимининг тадбиркорлар қабули куни сифатида белгиланиб, бу кунда тадбиркорларга доир масалалар билан тизимли ишлашга алоҳида эътибор қаратилади.  

Бугун  Оқдарё туманида шу муносабат билан тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари вакилларининг мурожаатлари юзасидан туман ҳокими Шерзод Қудратовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. 

Қабулда туман сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорларнинг кредит ажратиш, ерга эгалик ҳуқуқи бўйича суд қарори ижросини таъминлаш, қурилиш ишларига қўшимча муддат бериш каби масалалардаги мурожаатлари ҳамда масалалар юзасидан соҳа мутасадди ва мутахассисларининг фикрлари тингланди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM