Халқаро алоқаларимиз кун сайин ошиб бормоқда
Республика халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи-ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги "Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 997-сонли қарори асосида Ўзбекистоннинг 2021-йилда ўтказиладиган халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида, Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тадқиқот агентлиги (ЮСАИД)нинг таълим бўйича 5 нафар халқаро экспертлари Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида 13-май куни, туман халқ таълим бўлими тасарруфидаги 13-24-умумтаълим мактабларига таълим жараёни билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.