Халқаро алоқалар

                      Жанубий Кореяга  амалга оширилган хизмат сафари тўғрисида

                                                    МАЪЛУМОТ

         2018 йилнинг 26 ноябр-2 декабр кунлари  Жанубий Кореянинг Сеул шахрида жойлашган “SAM  Cо., ltd” томонидан юборилган таклифга асосан Оқдарё тумани хокими Ф.Н.Абилов рахбарлигидаги делегация хизмат сафарини амалга оширди.

         Хизмат сафари давомида “SAM GREEN AGRO HOUSE Co ltd” рахбари Jang Go Eun, “RICO  GRUPP INVЕSTMENTS AGENSY” рахбарлари H.D. Bae, Bae Euibong, Kim Yongmoon  ва  “METABUSCO CORPORATION” Lee Myung Hee,   Oh Seong Jae лар хамда уларнинг 25 нафар инвестор хамкорлари иштирокида бизнес форум ва брифинглар ўтказилди.

         Гури шахар хокими An Seung Nam, Гури шахар консули Park Seok Yun, Гури шахар хоким ўринбосари  CHUNG Sung-Moon иштирокида худудлараро ўзаро ижтимоий ва иқтисодий хамкорликни йўлга қўйиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

         Замонавий иссиқхона қурилиши бўйича илғор тажрибага эга бўлган “Won Automatik” корхонаси рахбари Won Boksang билан учрашув мобайнида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари хамда имкониятлари билан яқиндан танишилди.

         Замонавий шахарсозлик билан шуғулланувчи “LG” компаниясининг қурилиш объектлари билан яқиндан танишиб, уларнинг тажрибаси урганилди.

         Хизмат сафари мобайнида Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Виталий Владимирович Фен ва инвестиция ва савдо сохасидаги элчи ёрдамчиси Алишер Абдусаломов билан учрашув мобайнида Жанубий Корея давлатининг имконияти ва салохиятлари  тўғрисида, шунингдек хамкорликни амалга ошириш йўналиши бўйича маълумотлар олинди.

         Ташриф мобайнида ўтказилган бизнес форум, брифинглар ва учрашувлар натижасида келишув битими имзоланиб, унга асосан замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш учун 2,3 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилиши, картошка уруғчилиги билан шуғулланадиган лабаратория ташкил қилиниши, шунингдек энергия тежамкор тош-қуёш батареялари асосида ишлайдиган иссиқхоналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

 

  

“SAM GREEN AGRO HOUSE Co ltd” рахбари Jang фотолавҳаларGo Eun, “RICO GRUPP INVЕSTMENTS AGENSY” рахбарлари H.D. Bae, Bae Euibong,  Kim Yongmoon  ва  “METABUSCO CORPORATION” Lee Myung Hee,   Oh Seong Jae лар хамда уларнинг 25 нафар инвесторхамкорлари иштирокида бизнес форум ва брифингдан

 

Халқаро алоқалар халқ фаравонлигини оширади  

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM