Зиёратгоҳлар

Маҳдуми Аъзам зиёратгоҳи

                Самарқанд шаҳрининг жанубий томонидаги Миёнқол оролида жойлашган Даҳбед қўрғонида бир табаррук зиёратгоҳ борки, бу жой бугунги кунда кўпчилик сайёҳлар учун серқатнов манзилга айланган. Бу ерда, Нақшбандия тариқатини ривожлантиришда ва такомиллаштиришда катта хиз-матлар қилган – ахлоқшунос, фақиҳ ва илоҳиётчи олим Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин  Косонийнинг қабри бор. Бу улуғ зот 1461 йили Ахсикент вилояти (ҳозирги Фарғона вилояти)нинг  Косон шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигиданоқ илмга чанқоқ бўлган Косоний дастлабки илмни ўз  юртида олган, сўнгра, Самарқандга келиб ўқишни давом эттирган ва мавлоно Муҳаммад Қозидан  илм – маърифат сирларини ўрганган. Саййид Аҳмад Косонийнинг  насаблари пайғамбаримиз сол лаллоҳу алайҳи васаллам авлодларига бориб тақалади. Шу сабаб, у кишининг сулоласи халқ ўрта сида мавқейи баланд эди. Косоний Самарқанд ва Тошкентда ўз билимини оширгач ўз юртига қай тиб боради ва илм-маърифат билан машғул бўлади. Шайбоний Жонибек Султон Косонийга элчи  юбориб катта ҳурмат билан ўз саройига чорлайди. Косоний Султоннинг таклифига рози бўлиб, дас тлаб, Самарқандга келади ва сўнгра Карманада яшай бошлайди. Сўнгра Жонибек Султон Миёнқол даги (ҳозирги Даҳбед қишлоғидаги) ер-сувларни унга мулк қилиб беради. Шундан сўнг Саййид  Аҳмад Косоний то умрининг охиригача шу ерда яшаб, 1542 йилда вафот этади.

   Жалолиддин Косоний тариқат илмига қўшган катта ҳиссаси учун ислом оламидаги энг улуғ унвонлардан бири Маҳдуми Аъзам унвонига сазовор бўлди. Бу улуғ зот тинмай сермазмун ижод қилди ва тасаввуф, ахлоқ ва илоҳиёт масалаларига оид 30 дан ортиқ рисолалар ёзди.

          Шунингдек, Маҳдуми Аъзам тоат-