Туман ҳокимининг намунали уй-жойларни аҳолига топшириш маросимида ўқиган маърузаси

                             Оқдарё тумани ҳокими Ф.Н.Абиловнинг кам таъминланган оилалар учун    

                                          намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй жойларни                     

                                                        фойдаланишга топшириш маросимидаги

                                                                         М А Ъ Р У З А С И  

            Ассалому алайкум азиз меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари! Ҳурматли Ҳасан Норбекович Нормуродов! Ҳурматли Фармон Тошев! Авваламбор, Сизларни яқинлашиб келаётган янги 2019 йил билан туман ҳокимлиги ва фаоллари, кенг жамоатчилик номидан сидқидилдан табриклайман. Мустақил Юртимизнинг фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизга омад, барчангизга соғлик-саломатлик ҳамда оилавий бахт тилайман.

         Бугунги тадбиримиз мамлакатимизда сиёсий жипслик, миллатлараро тотувлик, ўзаро бағрикенглик ўзининг самарасини яна биркарра намоён этган, сиёсий жараён якунланиб, халқимиз келажакка бефарқ бўлмасдан,  янги йилни кўтаринки руҳда кутиб олишга тайёргарлик даврида ўтказилиши билан янада аҳамиятлидир.

           Ҳаммамизга маълумки, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуслари ва 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1167сонли Қарори асосида мамлакатимизда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши бошланиб кетди. Ушбу қарор қабул қилингандан буён унга асосан туманимизда бир қанча  уй-жойлар қурилди. Натижада мана кўз ўнгимизда бир бутун ҳар қандай шаҳардан қолишмайдиган шаҳарча пайдо бўлди.

          Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан  ҳамда 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастури тўғрисда”ги қарорларига асосан аҳолининг кенг қатламларини замонавий ва шинам, арзон,  янги намунавий уй-жойлар билан таъминлаш бошланди. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, туманимизда қисқа муддатларда арзон нархларда 2 сотихли мана шу 84 та уй-жойлар қуриб битказилди. 2 қаватли  4 йўлакли, 24 хонадонли қурилиш якунига етказилди.

              Бугун кўчиб кираётган 84 та оиланинг қувончини гувоҳи бўлиб турибмиз. Мен уларни ушбу шинам ва кўркам уй-жойлар билан табриклаган ҳолда ижозатларингиз билан уй-жойларни тантанали равишда очиш ва уларнинг калитларин эгаларига топширишни бошлаймиз.

 

 

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM