Аҳоли томорқадан самарали фойдаланмоқдами?

Аҳоли томорқадан самарали фойдаланмоқдами?

 

      Бугунги кунда юртимизда карантин сабабли фуқароларнинг зарурат бўлмаса кўчага чиқишлари мумкин эмаслиги кўп бора таъкидлаб келинмоқда. Лекин мана шу даврда уйдан чиқмасдан фақат ётиш керак дегани эмас. Ҳар биримиздан баҳорий экинларни ерга қадаш ишларини жадаллик билан олиб бориш талаб этилади. Шундай экан ерни қанча парваришлаб, экинларни вақтида эксак, оилавий даромадни ошишига, рўзғоримизни бекамикўст тебратишга замин яратган бўламиз.

    Мана шу мақсадда, туман ҳокими Н.Сулаймонов бугун “Пўлатдархон” маҳалласида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш борасида аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди. Шунингдек, ҳоким маҳалладаги аҳоли томорқалари билан яқиндан танишди.  "Гурунч курмаксиз бўлмайди" - деганларидек, айрим фуқароларнинг томорқаси ҳалигача бўш турганлигини кўриш мумкин. Аниқланган камчиликларни қисқа муддат ичида бартараф этиш борасида қўшимча топшириқлар берилди.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM