Савобталаб инсонлар ҳиммати

 

        Савобталаб инсонлар ҳиммати

 

       Эл бошига иш тушса, одамлар сараланади деган нақл бежиз айтилмаган. Оқдарё туманидаги бир қатор саховатпеша инсонлар бугунги синовли кунларда ҳимматини, ўзларининг камтарона ибораси билан айтганда, оддий инсонийлик бурчини намойиш этмоқда.

       Жумладан, туман “Ҳомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Юлдуз Ўроқова томонидан 1000000 сўм ҳамда тумандаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўринбосарлари бир кунлик иш ҳақларини ўткзишди.

        Ҳурматли оқдарёликлар ва тадбиркорлар, агар сиз ҳам шундай синовли кунларда тумандошларимизга эҳсон қилишни ният қилган бўлсангиз, “Ҳомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

        Манзил: Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, Зарафшон кўчаси  84-уй Оқдарё педагогика коллежи.

       Мурожаат учун телефонлар:

        +998994494788,  +998995994360

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM