ҚАРЗДОР ОТАЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

 

                ҚАРЗДОР ОТАЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

 

     Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Мусахон Валиев томонидан собиқ турмуш ўртоғи Дилрабо Ҳасанованинг фойдасига икки нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган ва шу асосда Мажбурий ижро бюросининг Оқдарё туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Лекин кўрилган чоралар ва профилактик тадбирларга қарамасдан М.Валиев вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган ва бугунги кунга келиб унинг умумий қарздорлиги 19 млн. 390 минг сўмни ташкил этган.

Шу сабабли, Бюронинг туман бўлими томонидан унга нисбатан тегишли хужжатлар тўпланиб, тегишли чора кўриш учун туман маъмурий судига тақдим қилинган. Оқдарё туман маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Жасур Нишонов томонидан собиқ турмуш ўртоғи Сабоҳат Халилованинг фойдасига бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

    Лекин фуқаро Ж.Нишонов ўзининг оталик бурчига масъулиятсизлик билан қараб, фарзандининг алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган ва унинг алимент тўловларидан қарздорлиги 14 млн. 770 минг сўмни ташкил қилган.

     Профилактик чоралар кор қилмагач, Бюронинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан унга нисбатан тегишли хужжатлар тўпланиб, тегишли чора кўриш учун туман маъмурий судига тақдим қилинган ва Каттақўрғон шаҳар маъмурий судининг қарори билан Ж.Нишоновга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

   Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM