БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ, МЕҲРИМИЗНИ АЯМАЙМИЗ

                  БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ, МЕҲРИМИЗНИ АЯМАЙМИЗ

 

         Хабарингиз бор, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг 6-пикетида сув сизиши сабабли Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани фукаролари эвакуация килинди. Уйсиз қолган 10  мингдан зиёд юртдошларимиз хавфсиз ҳудудларда вақтинчалик бошпана билан таъминланиб, юртимизнинг барча ҳудудларидан уларга инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда.

          Ушбу офат кўпчилик қатори биз оқдарёликларни ҳам чуқур қайғуга солди. Туманимиз халқи номидан жабрланганларга озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Шунингдек, Оқдарёга келган 72 нафар оқолтинлик юртдошларимизни иссиқ бағрига олган оқдарёликлар бошпанасиз қолган ўз биродарларига уй тўридан иссиқ жой, иссиқ овқат бериб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишмоқда.

         Синовли кунларда жигарларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва саҳоватли халқимиз кўмагида уларга кўрпа-тўшак, кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон ва гегиеник воситалар етказиб берилди. Шунингдек, бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов ва ДХХ туман бўлими бошлиғи жабрдийда юртдошларимизни билан учрашишди. Улардан ҳол-аҳвол сўраб, ҳамдардлик билдирилди ҳамда таъминот масаласида муаммосиз ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

         Туман аҳли ўз юртдошларини қийин дамларда ташлаб қўймайди. Саҳоват  ва кўмак ишлари давом этмоқда.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM