Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида

                   Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида

      Ҳаммамизга маълумки, муҳтарам Президентимизнинг ҳар доимги маъруза ва нутқларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида билдираётган таклифлари диққатга сазовордир.

      Халқаро экспертлар томонидан  билан олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики,  аҳолини муносиб турар жой билан таъминлаш мақсадида охирги уч йилда 104 мингта, жумладан, қишлоқларда 63 мингта ва шаҳарларда
41 мингта хонадонга мўлжалланган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилган.

      Шунга қарамай, ҳозирги кунда ўсиб бораётган аҳолининг талабини тўлиқ қондириш учун етмайди десак нотуғри бўлмайди.

      Буни жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда асосан уй-жой масалалари билан боғлиқ мурожаатларнинг ҳаддан ортиқ кўп келиб тушаётганини исботини кўришимиз мумкин.

      Кўпчилик мурожаатларда уй-жойларнинг сифати талабга жавоб бермаслигидан, қурилган айрим мавзелар муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланмаганлигидан норозилигидан иборатдир.

     Бу каби камчиликларнинг сабаби шундаки, арзон уйларнинг барқарор молиявий манбаси мавжуд эмас ва асосан бюджет маблағларига боғланиб қолган сабабли тизимда рақобат тўла шаклланмаган ва хусусий сектор иштироки етарли эмас эди.

Ана шу боис Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармонида уй-жой қуриш бўйича бирмунча тажриба орттирган хусусий корхоналарни бу жараёнга жалб қилиш, мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга давлат томонидан керакли шарт-шароитларни яратиш асосий мақсад қилиб белгиланди.

       Шу сабабли жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида янги тизим жорий этилиши йўл қўйилиб, уйлар давлат томонидан эмас, тўлиқ хусусий сектор томонидан қурилиши белгиланди.

Яъни, давлат аҳолига ипотека кредитларини мақбул шароитларда бериш орқали уй-жойга талабни қўллаб-қувватлайди.

     Янги тартиб бўйича давлат буюртмачи ҳисобланиб, лойиҳани ўзи тайёрлаб, уйни ўзи қурмайди. Балки, бу иш тўлиқ хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилади.

     Кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари қишлоқ жойларда тендер савдоларида ютиб чиққан тадбиркорлик субъектларига беғараз ажратиб берилади.

     Аҳолининг уй-жойга муҳтож кисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги янги тартибда уй-жойлар аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда массив шаклида қурилади.

     Авваллари қишлоқ жойларида қурилаётган кўп қаватли арзон уйлар тарқоқ жойлашганлиги сабабли ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва уларни сақлаш харажатлари ҳамда инфратузилма объектларини (йўл, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси) ўтказиш ишларига кўп миқдорда маблағ талаб этилган.

    Оқибатда қурилган уйлар узоқ муддат ўз харидорларини топилмасдан қоларди. Эндиликда эса, уй-жойлар вилоят ва туман (шаҳар) марказларига туташ ҳамда инфратузилма объектлари мавжуд ҳудудларда камида 200 та хонадондан иборат бўлган кўп қаватли уй жой шаклида қурилади.

     Бунинг натижасида эса аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириб, инфратузилма харажатини камайтириш ва ерлардан самарали фойдаланиш имконини беради.

    Худди шунингдек, қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қурувчи тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган малака талабларидан, танлов савдоларини ўтказишда “қиймат — миқдор” мезонларидан фойдаланилиши, яъни халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда қуриладиган уй-жойларнинг 1 квадрат метр нархидан келиб чиқиб танловлар ўтказилиши соғлом рақобат муҳити шаклланишига, уйлар арзонлашишига олиб келади.

                                                       

    Баходир Қаршиев, Вилоят хокимлиги Юридик хизмати бош юрисконсульти

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM