Шароити оғир оилага соғин сигир берилди

              Шароити оғир оилага соғин сигир берилди

 

          “Оқдарё” маҳалласи Тортувли қишлоғида истиқомат қилувчи Муҳаммад Сатторов бир боланинг отаси, икки набиранинг бобоси. Унинг бошқалардан фарқли жиҳати 14 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли икки қўлидан ажралган. Шундай бўлсада, Муҳаммад Сатторов ногиронлик нафақасига қараб ўтирмасдан ўз томорқасида оёқлари билан картошка, помидор экиб оиласи дастурхонига кўмаклашиб келмоқда. Унинг сабри, матонатидан ўрнак олса арзийди.  

Бугунги кунда туман ҳокимлиги ушбу оилани ҳам камбағалчиликдан олиб чиқиш ҳаракатида. Сўзимизнинг исботи ўлароқ бугун туман ҳокимлиги томонидан Муҳаммад Сатторов оиласига зотдор она-бола соғин сигир берилди.

         -Очиғи кутмаган эдим. Карантин вақтида ушбу эътибор оиламиз учун унутилмас совға ва биз учун айни вақтда жуда катта ёрдам бўлди,- дейди Муҳаммад ака қувончу миннатдорчилик ила.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM