"Ягиравот 2 " маҳалласида 12 нафар фуқаро иш билан таъминланди

"Ягиравот 2 " маҳалласида 12 нафар фуқаро иш билан таъминланди

 

"Ягиравот 2 " МФЙ  24-сайлов округи депутати  Ч. Ортиқова ҳамда "Ягиравот 2 " маҳалла раиси  М.Жўрабоева, Бандликка кўмаклашиш ҳудудий инспектори Н.Даминовлар ҳамкорлигида маҳаллада "Камбағалликни қисқартириш"рўйхати асосида фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар ўрганилиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.  Ўрганиш натижаларига кўра маҳалла аҳолиси орасидаги 12 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди ҳамда кам таъминланган хонадон эгаларига  шароитларини яхшилаш мақсадида  субсидия бериш тартиби таништирилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM