Лойиш обод ва кўркам шаҳарча бўлмоғи керак

                 Лойиш обод ва кўркам шаҳарча бўлмоғи керак

        Хабарингиз бор, Оқдарё туман маркази Лойиш шаҳарчасининг Амир Темур кўчаси кенгайтирилиб, замон талаблари даражасида таъмирланмоқда. Қисқа қилиб айтганда, Лойиш шаҳарчаси замонавий қиёфа касб этмоқда. Аммо кўча ёқасидаги айрим бинолар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг ташқи томони қуёш нури ва ёғингарчиликлар натижасида эскириб қолганлиги, дуконлар ҳовлисидаги тартибсизликлар кўнгилни хира қилади. 
          Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов бошчилигида шаҳарчани  обод ва кўркам  бўлиши учун мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида ҳоким бинолар эгалари билан мулоқотда бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилиши юзасида ўз тавсияларини берди. Шунингдек, тез фурсатда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
 
           Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM