Хусусий боғчаларнинг тайёргарлиги ўрганилмоқда

 

       Хусусий боғчаларнинг тайёргарлиги ўрганилмоқда

 

      Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 15 июнидан хусусий боғчалар санитария-гигиена хавфсизлигининг барча қоидалари ва меъёрлари талаблари асосида фаолиятини бошлашга рухсат берилганлиги муносабати билан бугун Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва ҳамда Санитария эпидемиология осойишталик маркази ходими О.Гаппаровлар томонидан  Пўлатдархон МФЙда жойлашган “Золотое детство” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотнинг фаолиятни бошлаш учун пандемия шароитида карантин талабларига тайёргарлик ҳолати  ўрганилди.

    Ташкилот раҳбари Бакиева Дилнозага тарбияланувчилар  соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва ташкилотда антисептик  воситаларни тўлиқ ташкил қилиш, ташкилот карантин талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтирилиши бўйича кўрсатма, тавсия ва тушунчалар берилди.

 

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM