Пахта далаларида ғўзани сифатли суғориш масаласида семинар йиғилишлар ўтказилди

      Пахта далаларида ғўзани сифатли суғориш масаласида семинар йиғилишлар ўтказилди

 

      Ғўза парваришида бугунги кундаги энг долзарб масала ғўза суғориш ишларини сифатли амалга ошириш, сувдан, вақтдан унумли фойдаланишдир. Бунинг учун аввало сувчиларни етарли шарт-шароитлар билан таъминлаш зарур.

     Бугун айнан шу масалада туманнинг тўртала сектор ҳудудларида семинарлар ташкил этилди. Жумладан, 1-сектор Кумушкент ММТП ҳудуди "Кумушкент хумо қуши" фермер хўжалигида ўтказилган йиғилишда Кумушкент “Оқдарё”, “Қаҳрамон”, Бобур, Н.Пиримқулов, Янгиобод ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари сувчилари билан иштирок этишди.

    2-сектор Даҳбед ММТП ҳудуди "Мадинабону" фермер хўжалигида ўтказилган  йиғилишда Даҳбед, “Наврўз”, Р.Ҳамроев ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари сувчилари билан иштирок этишди.

    3-сектор Амир Темур ММТП ҳудуди "Замин ака" фермер хўжалигида ўтказилган семинарда Амир Темур, Янгиқўрғон, Улуғбек, Навоий, “Ўзбекистон ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари сувчилари билан иштирок этишди.

    4-сектор “Самарқанд” ММТП ҳудуди "Зебо ҳосили" фермер хўжалигида  “Самарқанд”, Гулистон, Зарафшон ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари сувчилари билан иштирок этишди.

   Пахта майдонларида суғориш ишларини сифатли амалга ошириш мавзусида ўтказилган ушбу семинар йиғилишларда  туман ҳокими Н.Сулаймонов, вилоятдан бириктирилган вакил Э.Тошмуродов, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутасаддилари ҳамда сектор раҳбарлари қатнашиб, фермер ва сувчиларга муҳим топшириқ ва тавсиялар беришди. Шунингдек, сувчиларга дастурхон тузалиб, ош тортилди.

 

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM