"Давлат тили ҳақида"ги Қонун ижросини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда

"Давлат тили ҳақида"ги Қонун ижросини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда

       Оқдарё туманида "Давлат тили ҳақида"ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан ташқи реклама, эълонлар ва пешлавҳаларнинг мазмуни "Давлат тили ҳақида"ги Қонун талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича "Лойиш" шаҳарчаси ҳамда "Даҳбед" шаҳарчасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи объектлардаги ташқи ёзувлар ўрганилди.
      Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорларга "Давлат тили ҳақида"ги ҳамда "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларига зид эканлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мавжуд камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Белгиланган муддатларда қайта ўрганиш ишлари олиб борилиши ва мавжуд камчиликлар тузатилмаган тақдирда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM