Бозорни ишга туширилиши юзасида топшириқлар берилди

     Бозорни ишга туширилиши юзасида топшириқлар берилди

 

       Маълумки Оқдарё тумани “Қизил” ҳудуд рўйхатига олингач бозор фаолияти тўхтатилган эди. Вазият яхшиланиб бораётганлиги боис бугундан туманимиз “Яшил” ҳудудлар рўйхатига киритилди.

      Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов тегишли мутасаддилар ҳамкорлигида Лойиш деҳқон бозори ва буюм бозорининг ҳолатини ўрганди. Ҳоким сотувчи тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият юритиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бозордаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

      Бозор ҳудуди ишга туширилиши олдидан Фвқулодда вазиятлар туман бўлими жанговар экипажи ходимлари томонидан тўлиқ дезинфекция қилинди.

      Маълумот учун: Лойиш деҳқон бозори ва буюм бозори эртадан ўз фаолиятини бошлайди. Ҳафтанинг якшанба куни санитар кун ҳисобланиб, фаолият кўрсатмайди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM