49 нафар фуқаролар билан субсидия асосида уй-жойга шартномалар тузилди

         49 нафар фуқаролар билан субсидия асосида уй-жойга шартномалар тузилди

 

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886 сонли Фармонига асосан вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 декабрдаги 337-сонли қарори билан Оқдарё тумани бўйича эҳтиёжманд оилаларга уй-жой сотиб олишида кредит фоизларини қисман қоплаш учун 94 нафар фуқароларга субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Жорий йил 24 июнгача 49 нафар фуқароларга уй-жой сотиб олишларида субсидия маблағлари ажратилиши тўғрисида комиссиянинг ижобий хулосалари берилган.

         Бугун туман ҳокимлигида ижобий хулоса олган 49 нафар фуқаролар билан шартнома тузиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими Н.Сулаймонов фуқароларга субсидия масаласида батафсил тушунчалар берди.

         Эслатиб ўтамиз, туманимизда яна 45 нафар эҳтиёжманд оилаларга уй-жой учун субсидиялар ажратилади.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM