“26 июн-Халқаро Гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан "ЗООМ" платформаси орқали давра суҳбати ташкил этилди

       “26 июн-Халқаро Гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан "ЗООМ" платформаси орқали давра суҳбати ташкил этилди

 

    Аср вабоси деб аталаётган бу иллат нафақат инсон жисмини хароб қилади, худди шундай жамиятга ҳам мислсиз даражада зарар етказади, тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни етим қилади, муҳтожлик, қашшоқлик, жиноятчилик, касалликда яшашга мажбур қилади. Шундай экан биз бу захриқотил балосига мунтазам қарши курашмоғимиз лозим. Гиёҳвандликка қарши курашда, айниқса ёш авлодни бу бало гирдобидан  йироқлаштиришнинг энг самарали йўллари Маънавият, маърифат, илм, китоб ва адабиётдир.

      Ушбу сана муносабати билан Оқдарё туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши ҳамкорлигида туманимиздаги фаол ёшлар билан “Гиёҳвандликка қарши биргаликда курашайлик” мавзусида, "ЗООМ" платформаси орқали видео мулоқот кўринишида давра суҳбати ташкил этилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM