27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан  юртимиздаги барча журналистлар ва соха фахрийларини самимий муборакбод этаман.

           27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан  юртимиздаги барча журналистлар ва соха фахрийларини самимий муборакбод этаман

 

         Мамлакат ва халқ ҳаётида барча сохалар ичида журналистика сохаси муҳим ўринга эга. Юртимиз тарихи, ўтмишимиз, бугунги кун ва келажагимиз ҳақида бой маълумотларни аҳолига етказишда ва шу орқали халқнинг дунёқарашини ошириб, маънавий оламини бойитиш, мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс.

 

       Бугунги кунда бутун дунёда давом этаётган ва жиддий синовга айланган пандемия — карантин шароитида ҳам халқимизга ижтимоий-иқтисодий сиёсат ҳамда карантин қоидалари моҳиятини етказиш, хусусан, шаҳримизда ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлашда амалга ошираётган шарафли ишларингизни юксак қадрлаймиз.

 

     Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламан.

 

      Туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилиги номидан бугунги касб байрамингиз билан самимий қутлаб, сизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда омад ва ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

 

     Нажмиддин Сулаймонов,

    Оқдарё туман ҳокими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM