Такрорий экин энг яхши имконият

            Такрорий экин энг яхши имконият

     Хабарингиз бор, камбағалликдан чиқариш бўйича рўйхатга олинган фуқароларга даромадларини оширишларига имконият яратиш мақсадида фермер хўжаликларидаги ғалладан бўшаган майдондонлардан ер ажратиб берилмоқда.
     Бугун Оқдарё туман ҳокими 1-сектор раҳбари Н. Сулаймонов Пичоқчи, Кумушкент ва Янгиравот-2 маҳаллаларида бўлиб, камбағалликдан чиқариш бўйича рўйхатга олинган фуқаролар ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари билан юқоридаги масала юзасида учрашди. Учрашувда рўйхатдаги ҳар бир оилага такрорий экин экишлари учун ғалладан бўшаган майдондонлардан ярим гектардан икки гектаргача ер ажратиб бериш ҳамда уларга агротехник тадбирларни амалга оширишларида кўмаклашишга келишиб олинди. 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM