ТУМАНДАГИ КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТУМАНДАГИ КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

(деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1215 тани ташкил этиб, шундан 1043 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2020 йил январь-июнь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 169 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 27 тани (жамига нисбатан 7,4 фоиз) ташкил этмоқда. 
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо 375 та (30,9 фоизи), саноат 294 та 
(24,2 фоизи), қурилиш 144 та (11,9 фоизи) ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 63 та (5,2 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган чет эл инвестицияси киритилган корхоналар сони 561 тани ташкил қилиб, туманда 27 тани, шундан, фаолият кўрсатаётган 26 та, янги ташкил этилгани 1 тани ташкил этмоқда.
Оилавий корхоналар тўғрисида маълумот
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига туманимизда жами 198 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 80 тага кўпайганлиги кузатилган, фаолият кўрсатаётганлари эса 166 тани ташкил этади.
Туманда рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг Самарқанд вилоятида тутган улуши 3,4 фоизга тенг.

      А.БОЗОРБОЕВ,
    туман статистика бўлими бош мутахассиси.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM