14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатдан илгари озод қилинди

     14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатдан илгари озод қилинди

 

Ҳозирги вақтда Оқдарё туман ИИБ Пробация бўлинмаси ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар 322 нафарни ташкил этади.

         Бугун Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо ўташ давомида ўзини ижобий томондан кўрсатган ва ахлоқан тузалган  шахсларга нисбатан йиғма жилд ҳужжатлари кўриб чиқилиб,  14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилинди.

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM